Созанданинг хонандага ҳасад қилишини тушунса бўлади. Чунки, ёлғондан дастур сўнгигача у ёқдан бу ёққа ҳаракат қилиш қаёқдаю, шунчаки оғиз қимирлатиб, пул топиш қаёқда.
Саҳнада “ўйнаётган” ўйинчини товусга қиёслашади. Бу “ҳаракатларни”
кўрган товус бечора уятдан қизариб кетса ажабмас.
Диққат эьлон: Устози кимлигини билмайдиган хонандалар шогирд
тайёрлашмоқда.
Билиб-билмай ҳар турли клип олаётган бази хонандаларга маслаҳат:
Ҳозирча сизни икки қўллаб қарсаклашяпти, вақти келиб, бир қўллаб
тарсаклашмаса яхши эди