Аграр соҳада амалга оширилаётган мулкий-таркибий ислоҳотларда энг аввало мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, турли мулк шаклларига, энг аввало хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритиш шаклларини жорий этишга асосий эътибор қаратилди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий таянчи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришга янги ва илғор технологияларни жорий этиш, юқори унумли ва самарали техникалар паркини кенгайтириш, экин навлари ва чорва моллари зотини яхшилаш, уруғчилик-селекция ишларини тубдан яхшилаш борасида кенг қамровли, шу билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди.