Ижтимоий
инфратузилма мураккаб вазифалар тизимидан иборат бўлиб, унда барча
унсурлар ўзаро боғланганки, улардан бирининг ривожланишдан ортда
қолиши бошқаларидан самарасиз фойдаланилишига сабаб бўлади. Шу
боисдан, минтақа ижтимоий инфратузилмасининг мажмуа тарзида
ривожланишини таъминлаш муҳим ишдир.
Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги. Ижтимоий
инфратузилма мураккаб вазифалар тизимидан иборат бўлиб, унда барча
унсурлар ўзаро боғланганки, улардан бирининг ривожланишдан ортда
қолиши бошқаларидан самарасиз фойдаланилишига сабаб бўлади. Шу
боисдан, минтақа ижтимоий инфратузилмасининг мажмуа тарзида
ривожланишини таъминлаш муҳим ишдир.
Ҳозирги вақтгача ижтимоий инфратузилманинг комплекс
ривожлантириш даражаларини белгиловчи нормативлар тизими ишлаб
чиқилмаган. Амалдаги идоравий меъѐрлар ва нормативлар одатда, ижтимоий
мақсадларга йўналтириладиган ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий
самарадорлиги тизимига асосланади.