Мавзунинг долзарблиги. Тарих фани инсоният тарихий тараққиети давомида яратилган маънавий маданиятнинг узвий таркибий қисми бўлиб, инсон камолотига ва бутун жамиятнинг ижтимоий-маънавий юксалишига хизмат қилмоғи зарур. Х1Х аср охири- ХХ аср бошларида дунѐда катта ўзгаришлар содир
бўлди. Бу даврнинг асосий белгиси ишлаб чиқаришда монополистик
капитализм ҳукмрон бўлиб қолди, турли хил синдикатлар, картеллар юзага
келди, ишлаб чиқариш марказлашди, хорижга капитал чиқариш бошланди.
Бир қатор давлатлар олдинги 100 йилларда эриша олмаган тараққиѐтга
эришдилар. Дунѐни бутунлай қайтадан бўлиб олишга замин тайѐрланди.