Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг мамлакатимизнинг иктисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ривожланиш жараёнида кескин ўзгаришлар содир бўлди, айниқса таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилинди. Кейинги 7-10 йил мобайнида имконияти чекланган болаларни ижтимоий қўллаш, таълим тизими ва мазмунини қайта кўриб чиқиш, уни ҳозирги замон талаблари даражасида такомиллаштириш масалалари долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда.. Имконияти чекланган болаларни илк ёшдан таълимга тайёрлаш, психолого-тиббий-педагогик ёрдамларни комплекс йўналтирилган ҳолда олиб бориш масалаларига кўпрок эътибор қаратилмокда.