Махсус фанларни ўқитишда янги педагогик, инновацион, интерфаол технологиялари, шу жумладан муаммоли вазиятни ташкил этишга асосланган таълим, анъанавий таълимга қараганда анча юқори самара бериши кун сайин ўз тасдиғини топмоқда ва юқорида келтирилган талабаларга мос келади. Бу талаблар битирув ишида ишлаб чиқилган ўқув-услубий мажмуада ўз аксини топган.