Жамиятимизнинг муваффақият билан ривожланиши учун у юксак интеллектуал потенциалга эга бўлиши керак. Шу сабабли жамиятимиз аъзоларининг онги, маънавий маданияти, қанчалик юқори бўлса, жумҳуриятимизда қайта қуриш ишлари шунчалик муваффақият билан амалга оширилади. Ижтимоий тарбияни, илм ва маърифат беришни, аҳолига маданий, маиший хизмат кўрсатишни илмий асосда бошқариш зарурати ана шундан келиб чиқади.
Жамиятнинг маънавий ҳаётини бошқариш олдига қўйилган мақсад эса илм-маърифатни, маданиятни, ҳар томонлама камол топган юксак интеллектуал, юксак даражадаги пок ва ахлоқли кишини тарбиялаб етиштиришдан иборатдир.