Ушбу тақдим этилаётган ўқув-услубий қўлланма «Ислом ҳуқуқи» ўқув курси асосида ёзилган бўлиб, Тошкент Давлат юридик институти, Тошкент Ислом университети, юридик факультетлар ҳамда бошқа олий ўқув юрти талабаларига мўлжалланган.
Мазкур ўқув-услубий қўлланмада «Ислом ҳуқуқи» фанини ўқитишдан мақсад, ислом давлат ҳуқуқининг давлат ва ҳуқуқ ғояси ривожланишига, инсониятнинг маънавий маданияти тараққиётига қўшган ҳиссаси, умумжаҳон маданиятнинг ажралмас бўлаги сифатида ўрганишдан иборатлиги ҳақида сўз юритилган.