Ушбу тайёрланган услубий қўлланмага органик кимё фанининг тўртта бўлими алифатик ва ароматик галоген бирикмалар, карбон кислоталар ва уларнинг ҳосилалари, нитробирикмалар, алифатик ва ароматик аминлар, ароматик диазобирикмалар мавзулари киритилган. Ҳар бир бўлим тест, савол ва топшириқлардан иборат бўлиб, моддаларнинг номланиши, изомерияси, олиниш усуллари ва кимёвий хоссаларини ўз ичига олган.
Талаба органик кимё фанидан назарий билимларга эга бўлган тақдирдагина берилган тест ва саволларга ва топшириқларга мукаммал жавоб бериши мумкин.