Бозор муносабатлари шароитида аҳолини сифатли тўқимачилик маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки, аҳолининг тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талабгирлиги йилдан-йилга ошиб бормоқда. Республикамиз Президенти И.Каримов гапирганидек яқин келажакда республикамизда етиштирилаётган пахта хом ашёсининг 50% га яқини ўзимизда қайта ишланиб тайёр маҳсулотга айлантирилади ва ички бозорларимизни ўзимизда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар билан тўлдириб, хорижий давлатларга экспорт қилиш салоҳияти оширилади.