Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кадрлар тайёрлаш тизимининг мукаммал бўлишига, замонавий иқтисод, фан, маданият, техника ва технологиялар асосида ривожланишга қаратилган. Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама ривожланган шахс – фуқарони шакллантиришни кўзда тутади. Бу ўз навбатида фан, техника, илғор технологиялар асосида шахсни тарбиялаш, ўқитиш, ривожлантириш масаласини ҳал этиш учун хизмат қилади.