Яқин ўтмишимизнинг ўрганилмаган, ёпиқ саҳифалари бўлмиш 20-30 – йилларда советларнинг Ўрта Осиёда зўрлик билан ўтказган коллективлаштириш ва у билан боғлиқ деҳқонларни қулоққа тортиш, бутун борлиғидан маҳрум этиб узоқ, бегона юртларга сургун қилиш сиёсатларининг мазмун моҳиятини илмий асосда тўлақонли очиб бериш учун барча шароит ва имкониятлар яратилди