“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанинг предмети – объектив иқтисодий қонун ва қонуниятларнинг мажмуа тармоқларида амал қилишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишдир. Фан ўз предметини агросаноат мажмуаси тармоқларининг ривожланиш динамикасини алоҳида –алоҳида эмас балки бир-бирига боғлиқ ҳолда ўрганади.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фаннинг асосий вазифалари: мутахассисларни бозор иқтисодиёти шароитда агросаноат мажмуаси тармоқларининг иқтисодий муаммолари, уларнинг ҳозирги ҳолати ва ечимлари тўғрисидаги комплекс билимлар билан қуроллантириш; мутахассисларга агросаноат мажмуаси тармоқларида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида тўғри қарорлар қабул қилишлари учун зарур маълумотлар бериш; агросаноат мажмуасини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини ўзида мужассамлаштириш ва улар билан мутахассисларни қуроллантириш ҳисобланади.
“Агросанот мажмуаси иқтисодиёти” фани “Иқтисодий назария”, “Макроиқтисодиёт”, “Микроиқтисодиёт”, “Ўзбекистон миллий иқтисодиёти”, “Иқтисодий география”, “Иқтисодий статистика” каби кўплаб иқтисодий фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланади.