Ўсимликшунослик - қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари, чорвачилик учун ем-хашак ва кўпгина енгил саноат тармоқлари учун хом-ашё етказиб беришдек вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд: мавсумийлик, янги ўсимликлар, навлар, янги технологиялар ва ҳ.к.з.