Ўзбекистон халқлари мустақиллик
шарофати билан аждодлар томонидан яратилган тарихий тафаккур, хотира ва
билимлар манбаларини бутун мукаммаллиги билан ўрганиш ва ўз маънавий
мулкига айлантириш имконига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Тарихий хотирасиз келажак
йўқлиги, ҳаққоний тарихни тиклаш зарурияти давлат сиёсати даражасига
кўтарилиб, барча зарурий шарт-шароитлар, имкониятлар яратилди”1. Мазкур
кўрсатмалар асосида ижтимоий фан олимлари учун тарихий жараёнларни
янги концептуал-методологик усулларда, умуминсоний қадриятлар асосида
ўрганиш учун кенг имкониятлар очиб берилди.