«Социология» фанида “Ижтимоий тузилмалар социологияси” мавзуида “Социал стратификациялар назарияси” йўналиши муҳим аҳамиятга эга бўлган, ўрганилиши, долзарб вазифа ҳисобланган муаммолардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Чунки “Социология” фанида социал стратификациялар гўё Ғарбга таалуқлидек Ғарб социал олимлари ўрганиб фанга олиб кирган деган тушунчалар мавжуд бўлиб, Шарқ халқларида бу соҳага эътибор берилмаганлиги, уни ўрганилмай келганлигини таъкидлашга ҳаракат қилмоқдалар. Ваҳоланки Шарқ халқларида бу соҳа, яъни жамиятнинг страталарга ажралиб, унга эътибор бериш, ўрганиш, фанга олиб кириш ҳаракати қадимдан социал ва сиёсий қарашларни, вужудга келтирган ғоялар сифатида намоён бўлганлиги қадимдан маълум. Аммо бу ғоялар ҳақиқатда “Социология” фанига олиб кирилмаганлиги ва фан сифатида ўрганишлиги бевосита Ғарбга XIX аср ўрталарига бориб тақалади, Ғарбда жамият аъзоларини ижтимоий ишлаб чиқариш характерига мулкга бўлган муносабатларига қараб синфларга бўлиш одат бўлган бўлса Шарқда асосан Марказий Осиёдаги халқларни жамиятда эгаллаган мавқеига, диний-дунёвийлик, иззат-ҳурмати, ўрни ва ролига, мулкига, насли-насабига қараб тоифаларга, табақаларга ажратиб алоқа ва муносабатларда бўлганлар. Ҳақиқатдан идеал жамиятда ҳам аҳолининг бир хил мавқеида бўлмасдан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатдан бирдек тенг бўлмаганидек, ҳозирга давр тараққиётида ҳам албатта бир хиллик, тенглик, текислик бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам жамият аъзоларининг ижтимоий аҳволи, ҳолати, турмуши, турмуш тарзи, эгаллаган мулкий, маънавий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан тенг ва бир хил, текис бўлмаслигини ўрганиш социологияда муҳим назарий аҳамиятга эга бўлган муаммолардан биридир.