Араб лексикологиясига бағишланган мазкур қўлланма араб грамматикаси асосларини эгаллаётган талабаларни араб лексикологиясининг назарий ва амалий масалалари ва вазифалари билан таништиради. Шунингдек, китоб араб лексикографиясининг пайдо бўлиш тарихи, бунда замонавий араб адабий тили луғати ва луғат бойлигининг даврлари ёритилади, бошқа тилшунослик фанлари орасида лексикология фанининг ўрни, чет тилларини ўрганишда унинг аҳамияти ҳамда бу фаннинг йўналишлари, бўлимлари ва ўрганилаётган тилнинг лексикографияси ҳақида маълумот беради.
Қўлланма Тошкент давлат шарқшунослик институти 5220100-филология (араб тили) бакалавриат йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган.