Электрокимё саноати электр токи билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришнинг бир бўлаги бўлиб, бу электрокимё заводлари, электрокимё комбинатлари ва ишлаб чиқариш бирлашмаларида амалга оширилмоқда. Кимёвий реакциялар натижасида электр токи ҳосил қилувчи жараёнлар ҳам шу соҳага тегишли ҳисобланади.
Кимёвий ток манбалари, электр батареялар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш, металларни электр токи ёрдамида ажратиб олиш, металл қопламалар олиш учун электрокимёвий усулда металларни чўктириш металлар коррозияси (емирилиши) каби ва бошқа бир қатор электрокимёвий жараёнлар шулар жумласидандир.