Бош ва орқа мия органик касалликларида асаб тизимининг зарарланиш жойига қараб патологияси учрайди. Нейроинфекциялар, уларнинг этиопатогенези, клиникаси, диагностикаси ва даволашни билиш касаллик ташҳисини тўғри қўйишда кучли омил бўла олади. Бунинг учун нейроанатомияни, нейроинфекцияни пухта билиш лозим. Тўғри қўйилган ташҳис тўғри даволаш чораларини кўришда ва ўз ўрнида давонинг самарадорлигини оширишга пухта замин яратади. Бу билимлар талабанинг клиник фанларни ўрганишида ва турли беморларни даволашдаги хамширалик амалиётида керак бўлади