Мавзунинг долзарблиги. Ҳар бир халқнинг оғзаки ижоди унинг кўп
асрлик тарихи, этник хусусиятлари, дунёқараши, урф-одатлари, ижтимоий-
маиший турмушини поэтик ифодаловчи тарихий-бадиий-эстетик ҳодисадир.
У ўзбек халқининг асрлар бўйи умуминсоний қадриятларга ҳисса қўшиб
келган миллий маънавиятининг таркибий қисми ҳамдир. Бунда энг мўъжаз
мақолдан тортиб, улкан ҳажмлардаги достонларнинг ҳам ўз ўрни, ўз
аҳамияти бор. Ўзбек фольклори бугунги кунда ҳам ёш авлод таълим-
тарбиясига хизмат қилмоқда. Шу жиҳатдан Президентимизнинг “Алпомиш”
достони муносабати билан айтган қуйидаги сўзларини бутун ўзбек
фольклорига тааллуқли десак, хато бўлмас: