Ҳозирги ўзбек тилшунослигида, баъзи тилшунослар таъкидлашаётганидек, “Анъа навий тилшунослик ва у эришган ютуқ-натижалар ўз даврини ўтаб бўлганлиги” ҳақида бонг урилаётган пайтда, у “ўз вазифасини бажариб бўлганлиги”, у тилни ўрганишнинг биринчи стадиясида бажариши лозим ва зарур бўлган ишларни бажариб бўлганлиги, энди навбат: “...талабалардан ҳам, муҳтарам домлалардан ҳам диалектикани, диалектик тафаккур ва таҳлилни оғизда эмас, амалда билишни тақозо қилади; давр талаби энди “оғиз”даги ижодийликни эмас, амалдагисини талаб қилади” (Дастур, 2002.Т., 5-бет) дея “маслаҳат” берилаётган, энди субстанционал-структур таҳлил методига асосланган тил билимлари ўқитилиши, таълимга жорий қилиниши талаб қилинаётган бир пайтда, ўзбек тилшунослари ва тилшунослигига аждодларидан - М.Кошғарий, А.Навоийлардан мерос бўлиб қолган қиёсий-тарихий тилшунослик методига ҳам иш бордек кўринади ва бу методдан воз кечишга эртароқдек туюлаяпти, назаримизда.