Сўнгги йилларда болалар хирургик стационарларида лапароскопия тобора кенгроқ қўлланилиб бормоқда. Янги хирургик технологиялар ва Янги лапроскопик жиҳозларнинг амалиётга жорий қилиниши ҳар қандай ёшли болаларда, шу жумладан чақалоқларда ҳам турли хасталиклар ва норасоликларни лапароскопик йўл билан бартараф этиш имконини бермоқда.
Ўзбекистон Республикасида болалар хирургиясида лапароскопияни айниқса кенг қўлланилишида ва клиник амалиётга теран кириб келишида 2005 йил 25 декабрида Республика Болалар кам инвазив эндовизуал хирургия илмий –амалий Марказининг ташкил этилиши катта аҳамиятга эга бўлди ( директор тиббиёт фанлари доктори, профессор Ш.Т Салимов). Ушбу Марказ