«Тарих» сўзи асли арабча бўлиб «ўтмишдаги вокеалар хакида аниқ хикоя клиш» маъносини ишлатилади. Бу сўз лотинчадан «история» деб юритилади ва бу ибора кўп ғарб мамлакатлари халқлари тилларга сингиб кетган. Тарих маълум бир маконда у ёки бу даврга оид, аниқланган, тадқиқ этилган инсон хаётидаги вокеалар тараққиёт йўлидаги одимлар тўплами.
Демак, тарих – бу одамзотнинг турли давра ва шароитлардаги кечмиши, инсоннинг хаёт учун кураши, турли кийинчиликларни енгишга, бунёдкорликка, одамийликка эзгуликка интилиши ёритиб берувчи фандир. Инсон уз манфаатларини кузлаб турган мураккаб ва машаккатли йулини ифодаловчи хам тарихдир.