Ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётида банк кредитининг ролини бахолаш қийин. У жисмоний ва юридик шахсларнинг моддий техника базасини мустахкамлашёга ёрдам бериб, айланма ва асосий ишлаб чикариш фондларини ташкил этиш, тиклаш ва купайтириш манбаларидан бири хизматини ўтамокда, корхона ва ташкилотларга хусусий жамгармалари доирасидан чикиш, ишлаб чиқаришни устириш ва жадаллаштириш учун зарур иқтисодий заминлар яратиб, янги маблағларни хужалик оборотига киритишга ёрдам бермокда.