Мавзунинг долзарблиги. Ривожланган жамият асосини юқори даражада тараққий этган ҳозирги замон транспортисиз яратиб бўлмайди. Транспорт ҳар қандай мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Мустақил Ўзбекистонимизда ҳам транспорт хизмати алоҳида муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, таъбир жоиз бўлса, ҳам психологик аҳамият касб этади.