Бу китобдан Хилватийнинг “Сайрул жибол” (Тоғ сайри) ҳамда “Қасидаи илм” асарлари ўрин олган. “Тоғ сайри” манзумасида шоир ўз даврининг нуфузли кишилари, ёру дўстлари билан тоққа, саёҳатга чиккани, Почча ота қабрини зиёрат этгани ва саёҳат даврида кўрган-билганларини бадиий ва рангин бўёкларда тасвирлайди.