Маълумки, механикада жисм ҳаракати бошланғич шартлар ва ҳаракат жараѐнида таъсир этадиган кучлар (масалан, оғирлик кучи, ишқаланиш кучлари билан аниқланади. Бу катталиклар ѐрдамида жисмнинг ихтиѐрий вақтдаги вазиятини ҳисоблаб топиш, мазкур жисмнинг бошқа жисмлар билан таъсирлашиш натижасини аниқлаш мумкин. Бундай ҳодисалар динамик қонуниятлар билан тавсиф этилади. Хусусан, самолѐт учишини ѐки космик кеманивг Ер трофидаги ҳаракатини ҳисоблашда ана шу динамик қонуниятлардан фойдаланилади.