Мавзунинг долзарблиги. Республикамизда чорвачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни самарали бажаришда Республика Президенти томонидан чиқарилган “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларда чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308-сонли (23.03.2006 й.) аҳолига қўшимча ер майдонлари ажратилиши, доимий равишда давлат томонидан ёрдам кўрсатилиши эвазига шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликлари қаромоғидаги чорва моллари ҳамда паррандаларнинг бош сонини кўпайтириш, ички бозорни чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини етарли даражада таъминлаш эътироф этилган.