Ушбу ўқув қўлланмада ўзбек халқ чолғуларидан саналмиш метар чолғуси ҳақидаги маълумотлар илк бора ўқувчилар хукмига ҳавола этилмоқда. Рисолада шунингдек, метар чолғусининг бошқа ўхшаш чолғулардан фарқли томонлари, метар ижрочилари, фотосуратлар ҳамда нотага туширилган метар куйларининг баъзилари имкон қадар келтирилган. Қўлланмада келтирилган маълумотлар мусиқа таълими йўналишининг халқ чолғу бўлимлари ҳамда созандачилик санъати билан шуғулланувчилар учун фойдадан ҳоли эмас.