БМТ экспертларининг фикрича Трансмиллий корпорациялар (ТМК) «жахон иктисодининг двигателларидир». БМТнинг транслацион корпорациялар хакидаги докладларидан бири худди шундай деб номланган эди. 90-йилларнинг урталарига келиб жахонда 40 мингта ТМК мавжуд эди. Улар уз давлатларидан ташкарида 250 мингга якин шуъба корхоналарини назорат килардилар. Уларнинг сони охирги йигирма йил мобайнида 5 баробар купайди (1970 йилда 7мингта бундай фирма руйхатга олинган эди).100та энг йирик халкаро компанияларнинг 40% мулки (шу жумладан молиявий мулки) бошка давлатлар худудмда жойлашган. Трансмиллий корпорацияларнинг асосий кисми АКШ, ЕИ давлатлари ва Японияда жойлашган. ТМК жахон саноат ишлаб чикаришининг 40%игача, халкаро савдонинг ярмини назорат киладилар. ТМК корхоналарида ишлаб чикарилган махсулотларнинг микдори йилига 1 трлн. долл.дан ошиб кетади. Уларда 73 млн.дан ортик киши ишлайди, яъни жахонда банд ахолининг ундан бир кисми.