Рус тилшунослигида шаҳар тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ўтган асрнинг 20-30 йилларида юзага келди. Шаҳарнинг лингвистик қиёфасини тадқиқ қилиш зарурияти ҳақида биринчи бўлиб проф.Б.А.Ларин ўзининг 1928 йилда ёзилган “О лингвистическом изучении города” мақоласида фикр билдирган. Б.А.Ларин мазкур мақолада шаҳар тилини ўрганиш нисбатан орқада қолаётганлиги, воҳолангки, бу муаммо ХХ аср учун энг аҳамиятли, энг долзарб масала ҳисобланишини таъкидлайди.