Ушбу маърузалар матнида Қурилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқлари қаторида етакчи ўринлардан бирига эга бўлиб, унинг натижаси сифатида янги ва амалдаги асосий фондлар (бинолар иншоотлар, машиналар, ускуналар) яратилиши (кенгайтирилиши, қайта тикланиши ва техник қайта қуролланиши) ҳисобланади. Моддий ишлаб чиқаришнинг ушбу тармоғи самарали фаолиятига илмий техникавий тараққиётнинг жадаллашуви, моддий-техника базасининг ва ишлаб чиқариш тузилишининг такомиллаштирилиши сезиларли даражада боғлиқ.