Илм-фан тобора ривожланиб бораётган бугунги кунда инсониятнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжи ҳам ортмоқда. Бу талабни қоплаш йўлида фаолият юритаётган ахборот тарқатиш воситалари талайгина. Булар орасида Интернет барча фойдаланувчилар учун қулайлиги, арзонлиги, ҳар қандай янгиликни оммага етказишда тезкорлиги билан етакчилик қиляпти.