Сув таъминоти – бу сув манбалари, насос курилмалари, сув тозалагич иншоотлар, ичимлик сувини истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоклар ва бошка кўпгина мослама, курилма, идишлардан иборат тизимдир. Шаҳарча ахолисини ичимлик суви муаммосини ҳал қилиш мақсадида ер усти сув манбаи ҳисобига сув билан таъминлаш тармоғини лойихалаштириш назарда тутилди. Урта Осиё шароити сув таъминоти тизими айрим элементларини жуда кадимдан кўлланишини тақозо этган. Қудуқлар, сув кўтаргич қурилмалар, чархпалаклар, каналлар, туғонлар, ҳовузлар шулар жумласидандир. Ҳисоб китоб ишлари килинмаган такдирда ҳам мохир усталар уз ҳунарини шогирдларига, шогирдлар-шогирдларга ургатиши ҳозирги кунда ҳам кудук казувчи, чархпалак ясовчи усталарнинг ишлари ҳозирги замон ҳисоблашлар натижаларига жуда мос тушмокда.