Ёнувчи газлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қадимий ёдгорликлар ва тарихий қўлёзмаларда учрайди. Кадимий юнон тарихчиси Херодот эрамиздан бир ярим минг йил илгари Кичик Осиё ҳудудида жойлашган Ҳимар тоғларида «ўчмас оловлар» бўлганлиги тўғрисида маълумотлар ёзиб қолдирган. Ҳозирги Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон давлатлари ҳудудларида қадимдан ёнувчи газларнинг манбалари бўлганлиги этироф этилган ва кенг ҳудудларда алангаларнинг пайдо бўлганлиги, бу халқларини олрвга сиғинишига олиб келган.