Маълумки, дунё бир жойда тўхтаб турмайди: доимо ўзгариб, янгиланиб боради. Шунинг учун, дунёдаги кўпдан-кўп воқеа-ҳодисаларда ҳам албатта ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлади. Лекин уларнинг мазмун-моҳиятига чуқурроқ назар ташланса, ўзгариш маъно ёки мантиқда эмас, шаклда эканлигига тан беришга тўғри келади. Масалан, каттароқ амалга эришиш ёхуд амалдан амалга кўтарилиш воқеасини олайлик. Албатта, шу ҳақида аввал халқ орасида гап тарқалади. Гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора муҳокама бошланади. Муҳокамалар баъзан баҳсга айланади. Бошига “бахт қуши” қўниш эҳтимоли бор бўлган кишининг тарафдорлари қувончни ичга сиғдиролмай қолишса, уни ёқтирмайдиган, унга адоват назари билан қарайдиганлар қарши курашга киришиб, нима қилиб бўлса ҳамки, йўлни тўсиш, ғанимларини пастга қулатишга интиладилар