Ўқитувчи мустақил малака оширишининг самарадорлиги учта асосий тамойиллар: муайян тартибга, узлуксизликка ва бажариш шартлигига риоя қилиш билан боғлиқ. Мустақил ўқиш – малака ошириш узлуксизлигини таъминлашнинг дастлабки бўғини ҳисобланади. Педагог кадрлар малака оширишининг узлуксизлигини таъминлайдиган бошқа бўғинларга фан методика бирлашмаларидаги фаолият, семинарлар, кенгашларда иштирок этиш, қисқа муддатли курсларда ёки малака ошириш курсида ўқиш киради.