Шарқ тасаввуфи, сўфийлик адабиёти ва фалсафасидаги олам ва одамнинг илк яратилишига доир фикр-мулоҳазалар бир изчилик билан ўқиб, ўрганилса, оламнинг яралишига нисбатан уларнинг одамни яралиши ҳақидагилари қизиқарли ва таъсирлироқ эканлигига ҳеч шубҳа қолмайди. Афсуски, одам тасаввури миф, афсона, ривоят, нақллар билан йўғрилган қадим тарихидан йироқлашиб, маънавий-руҳоний ҳаётининг якранглашувига аллақачон кўникиб бўлган. Ўзининг “хусусий” қизиқиш оламига соҳиб бўлмаса, инсоннинг ташқи дунё ҳамда аҳли дунё билан алоқаси қиёфасизликдан бошқа бир нимани акс эттирмайди. Чунки кўпчиликда фақат “мен”и шаклланган кишига нисбатан кучли қизиқиш уйғонади. Акс тарзда Алишер Навоий айтган мана бу фикрга амал айлашга тўғри келади:
Замону аҳли замонни зинҳор кўрма хошок бирла хасча,
Ки, оламда олам аҳли доно қошида беэътибор бўлғай.