Ўзбекистон мустақилликка эришган биринчи кунларданоқ миллий қадриятларни қайта тиклаши билан бирга умуминсоний қадриятларга содиқлигини, ҳуқуқий давлат ва демократик фуқаролик жамияти қуришда, баркамол авлодни шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларга таянишини эълон қилди. «Мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудрат манбаи, - деган эди ўша йиллари Президентимиз И.А.Каримов, - халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидир.