Кимёвий хавфли моддалар (КХМ) ҳозирги даврда халқаро терминологияда кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЭЗМ) деб аталмоқда. Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар – халқ хўжалиги мақсадларида ишлаб чиқарилиб, атрофга тарқалганда ёки тўкилганда одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларга заҳарловчи сифатида таъсир кўрсатиб, уларга ҳар ҳил даражада талофат етказадиган, одам ва хайвонларнинг ўлимига олиб келадиган кимёвий моддалар.