Чўзилиш (сиқилиш) ва силжиш деформацияларини топишда стерженнинг кўндаланг кесим юзи унинг мустаҳкамлиги ва бикрлигини характерловчи миқдор бўлса, буралиш, эгилиш деформациясини ва кучланишларни аниқлашда унинг мустаҳкамлигини, бикрлигини характерловчи миқдор эса геометрик характеристикалардир, яъни кесимнинг статик моменти ва инерция моментларидир.