Мустақиллик йилларида мамлакатимиз
иқтисодиѐти тубдан ўзгарди, яъни бозор иқтисодиѐти муносабатларига
ўтилди, мулкнинг хилма-хиллиги жорий этилди. Бу эса ўз навбатида
иқтисодиѐтнинг бошқа соҳалари каби саноатнинг ривожланишига кенг
имкониятларни яратди. Мамлакатимизда саноатнинг турли соҳалари
ривожланди, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йилдан йилга ршиб
бормоқда.