Дирижёрлик фани бўлажак бакалаврларни тайёрлашдаги асосий ихтисослик фанларидан бири ҳисобланади. Мазкур дастур педагогика олий ўқув юртларининг мусиқа факультетлари ёки бўлимларида дирижёрлик фанини ўқитиш бўйича қуйиладиган барча талабларни ҳисобга олган ҳолда тузилган.
Дирижёрлик фанида талабалар турли ўлчов, метр ва услубларда яратилган асарларни таҳлил қилиш, унга тўғри дирижёрлик қилиш ва уларни хорга ўргатиш назарияси ва амалиётини ўрганадилар. Бу фан бўлажак дирижёр, хор раҳбари ва мусиқа ўқитувчисининг шаклланишида етакчи ўрин тутади. Мазкур дастурда талабаларга қўйиладиган барча талаблар ҳисобга олинган ва уни амалий эгаллаш учун репертуарлар белгилаб берилган.