Қалампир — ўн икки ёшлар чамасидаги болакай. Унинг асл исми — Таҳа Санкар, аммо қаҳвахонада ва бу теварак-атрофда у “Қалампир” лақаби билан машҳур. Эрта саҳардан то тун ярмигача столлар орасида ивирсиб, югургилаб, лов-лов чўғ ташийди. “Қалампир” деган лақабни ҳам унга, ҳойнаҳой, мана шу кашандалар ёпиштиришган.