Ушбу битирув малакавий ишда А.Икромов номли пахта тозалаш корхонаси жойлашган ҳудуднинг ҳозирги экологик ҳолати, корхонадаги ифлослантирувчи манбалар, уларнинг тавсифи, чанггазтозалаш ускуналари (ЧТУ) характеристикаси, ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрларига таққосланиши, ифлосланиш хусусиятлари ва динамикаси кўриб чиқилган.