Давлатимиз таълим сиѐсатининг асосий
масаласи теран фикрловчи, кенг дунѐқарашли малакали кадрлар
тайѐрлашдир. Малакали кичик мутахассисларни тайѐрлашнинг муҳим
омилларидан бири - бу таълим сифати ва самарадорлигини ошириш. Таълим
самарадорлигини таъминлашда ўқитишнинг замонавий усуллари, шакл ва
воситалари, ўйин технологиялари, муаммоли ўқитиш, хусусан, мустақил
ишнинг ноанъавий методлари муҳим ўрин тутади. Бу эса, касб-ҳунар
коллежларида ўқувчиларнинг таълим олиши, мустақил ишларини ташкил
этиш ҳамда амалга ошириш усулларини такомиллаштириш борасида илмий
изланишлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади.