Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг асосий мақсади таълим сохасини тубдан ислоҳ қилиш, хозирги давр талабига жавоб берадиган, юқори малакали, баркамол кадрларни тайѐрлашдан иборат. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ олий таълимнинг биринчи босқичи бакалавриат йўналиши хисобланиб, унда талабаларга таянч, пухта билим бериш кўзда тутилган.