ХХ асрнинг глобал муаммосига айланган халқаро терроризм кўринишига қарши кураш ХХI асрда ҳам долзарблигича қолмоқда. Террорчиликка ихтисослашган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар фаолият кўламини кенгайтириб, ушбу гуруҳлар томонидан амалга оширилаѐтган қўпорувчилик ҳаракатлари тобора ваҳший ва ғайриинсоний тус олмоқда