Мавзунинг долзарблиги.Миллий иқтисодиётнинг жаҳон ҳамжамиятидаги тутган ўрни унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси билан белгиланади. Ҳар бир давлатнинг тараққиётида хорижий инвестициялар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам хорижий инвестицияларни ўз иқтисодиётига жалб қилишнинг оқилона йўлларини танлаш Ўзбекистон учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолди. Айни пайтда бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, бутун дунёда инвестициялар учун қатъий рақобатли кураш авж олди