Амалиёт дарсида юк ташиш ҳажми ва юк обороти, транспорт воситалари ишининг техник-эксплуатацион кўрсаткичлари ва уларнинг иш унуми, транспорт воситалари ишини ҳисоблаш ва улар ҳаракатини ташкил этиш, юк ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш, автобусларда аҳолига хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар ўрганилади.